Наврўза, Дилдора ва Даниелланинг ёниб турган кўзлари ва уларнинг Ўзбекистонда деҳқончиликни янги даражага олиб чиқишга аҳд қилганликларини кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Аслида Ўзбекистоннинг кўп соҳаларда орқада қолгани қайсидир маънода бизнес учун катта имконият бўлиб, у 34 миллионлик эгалланмаган харидори бор бозордир. Чунки дунё олимлари забт этмаган чўққилар, яратмаган янгиликлар деярли қолмади. Биз фақат ўзимизга мос модельни олиб, уни сифатли жорий қилсак бўлди. Яъни велосипед ихтиро қилиш керак эмас деб ҳисоблайман. Бизнинг аграр соҳа эса ақл-заковат ва илм бўлса, кони тиллодир. Фақат унга қунт, метин ирода ва тинимсиз меҳнат керак. Бизнинг маҳсулотларимизни тўғри ва сифатли, дунё стандартига мос даражада етиштириш ва қадоқлаш йўлга қўйилса, нафақат ўзимизда, балки кўплаб ривожланган давлатларда ҳам харидор топса бўлади.

Қизларимизга эса фақат омад ёр бўлсин. Олға қадам босинг, сиз тўғри йўлдасиз. Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин.

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-56356720

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
@SShMirziyoyeva
TikTok and Fitness: The Rise of Wellness Trends on the Platform