Ниҳоятда истеъдодли, ҳатто «гениал» дейишга муносиб инсонларни кўрганимда, кўнглимни ажойиб ҳиссиётлар қамраб олади.

Шубҳасиз, даҳо бўлиб туғилиш керак. Aммо туғма истеъдодни ҳам бу қадар профессионал даражага чиқариш учун йиллаб, ўнлаб йиллаб тинимсиз меҳнат зарур. Маҳоратнинг чўққиси бу.

Кеча биз Тошкентдаги концертида бўлган пианист ватандошимиз Беҳзод Aбдураимов ана шундай инсонлардан.

Сал олдинроқ у ота-онасини зиёрат қилиш учун яқинда Ўзбекистонга учиб келаётгани ва шу орада Тошкентда илк яккахон концертини мутлақо бепул, хайрия мақсадида ўтказмоқчи эканини билдириб, бизга мурожаат қилди.

Табиийки, мен бу ғояни жон деб қўллаб-қувватладим ва ўзим ҳам концертдан ҳақиқий завқ олдим.

Шундай ноёб иқтидор эгалари юртимиз фарзанди эканлиги жуда қувонарли ҳол. Уларнинг сони кўпаяверсин.
Ёрқин таассуротлар, танлаган йўлингизнинг фидойиси эканингиз ва ватанпарварлик учун ташаккур сизга, Беҳзод.
How to Record Hands-Free on Snapchat