Файзбоғ (ТемурМалик)
18.6K subscribers
7.75K photos
1.6K videos
13 files
8.25K links
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://teleg.eu/+hzJqLUtVL1swMzc6
Download Telegram
​​Қува кўчасидаги ўлим топган йигит воқеаси: марҳумнинг онаси ва гувоҳлар нима дейди?

Kun.uz сайти Қува туманида ҳалок бўлган 20 ёшли йигит воқеасини батафсил ўрганиб чиқибди.

Сайт суриштирувида марҳумнинг онаси, опаси, Аҳрор Анваровнинг шлакоблок цехида ишлаган шериклари, ниқоб масаласида ИИБ ходимлари ва марҳум билан тортишувига гувоҳлар, ерга йиқилиб беҳуш ҳолда ётганда уни кўрган гувоҳ, туман тиббиёт бирлашмаси қабул диагностика бўлими мудири, беморни қабул қилган травматолог, реанимация бўлими бошлиғи ва бошқалар кўрган-кечирганларини сўзлаб беришган.

Реанимация бўлими бошлиғи Дилшод Абдумажидов марҳум кўкрак қафасида гирдобсимон деформацияси касали билан операция бўлганини маълум қилди.

«Кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси касали билан операция бўлган экан. У олдинги касали экан, шуни кўрдим. Аввал ҳушини йўқотиб кейин йиқилган бўлиши ҳам мумкин. Кўп ҳолатда шундай бўлади. Юрак тўхтайди, кейин ерга қулайди одам», дейди Д. Абдумажидов.

Марҳумнинг опаси нозирлар йигит ўзи қилмаган ўғриликни бўйнига илишмоқчи бўлишганини айтади.

«Агар шу маҳалладаги хонадонда ўғриликни сен қилган бўлсанг айт, тўғрисини айтсанг — ўша ўғрилик молининг ярми сенга, ярми бизга бўлади, арра қиламиз», деб укамни алдашган нозирлар. Аҳрорбек йиғлаб чиққан. Кейин уйга бориб ҳеч кимга гапирмаган.

Уйдагилар исмини айтиб чақиришса ҳам ўрнидан турмаган. Қўрқиб кетганми, билмайман. Ётиб ухлаб қолган. Тушкунликка тушган. Шу пайтгача укам касал бўлгани ҳақида эшитган эмасман. Қўрқиб кетганидан шундай ҳолат бўлган деб ўйлайман», дейди марҳумнинг опаси.

«Катта ўғлимни деб уйимизда ҳаловат йўқ эди. У акасига қараётган эди. Аҳроржоннинг қўлидан ўғрилик келмасди. Тўрт мучаси соғ эди. Бирор марта бирор жойи оғриганидан шикоят қилган эмас. Юраги оғриса мен билмасмидим.

«Ўғлим қўрқиб кетдингми?» десам, «йўқ, қўрққаним йўқ», деди. Чунки у боланинг юраги бақувват эди. Басавлат эди», дейди Аҳрорнинг онаси.

Сайт мухбирлари мақолани шундай хулоса билан тугатишади:

«Гувоҳларнинг гап-сўзларидан маълум бўлмоқдаки, туғишган акасининг қарийб 7 ойдан бери ўзини билмасдан шифохонада тўшакка михланиб ётганидан изтиробда бўлган Аҳрор Анваровни маҳалланинг ички кўчасида тиббий ниқобсиз юргани баҳонасида (аслида ўғриликда гумон қилиб), машинага мажбурлаб ўтқазишган, машина ичида унга руҳий босим ўтказишган.

Воқеанинг энг ғазаблантирадиган жиҳати — йигитни сариқ «Жигули»га босган уч нафар ИИБ ходимининг ўзи ҳам «маска»сиз бўлган.

Яқин жигарининг анчадан буён ўзини билмай ётганидан стресс ҳолатда бўлган йигитни қилмаган жиноятда айблаш, руҳий босим ўтказиш унинг юрагига зарба бўлмадимикан?»

Бу воқеа кўплаб саволлар туғдирмоқда. Аҳрор Анваров ўлими тафсилотларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилиши мақсадга мувофиқ. Журналистлар ўз ишини етарлича бажаришди.


👉 @fayzboguz
Forwarded from Komil Allamjonov
Ўзбекистонга келган «курдистонлик табиб» Али Маҳмуд Ҳасан бўйича ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни огоҳлантирди.

ИИВ миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликни айтган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, сохта табиблик фаолияти билан шуғулланаётганлар хақида огоҳлантирди.

Агар унинг фирибгарлиги ҳақидаги маълумотлар асосли, исботланган бўлса, нега унинг фаолияти чекланмаяпти? Унинг бемалол вилоятма-вилоят юриб, одамларни даволашига йўл қўйиб бериляпти.

Агар ҳақиқатда фойдали табиб бўлса, уни ҳам рўйҳатга олиш, лицензия деган қоидалари бор. Гап одамлар ишончи ва ҳаёти ҳақида кетяпти.

Энди бир камига четдан келиб, хоҳлаган одам, хоҳлаган ишини қилиб кетиши қолганди. Шаҳарнинг дарвозаси жойида турибдими ўзи? Албатта, кимдир ўлиши ёки азият чекиб, вой дод, дейишини кутяпмизми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик хизмат карантин, деб роса жазолашни биладику. Ёки матбуот ходимларининг озгина хатосини кўриб қолса, қонунлар ва жазоларни эслатувчи ИИВ қаерга қараяпти? Бу ҳолатда расмий муносабатнинг ўзи камлик қилади. Ишлаш керак, ўртоқлар, қуруқ гапиравермай!

PS: Шифо излаб ҳар бир имкониятдан фойдаланмоқчи бўлган барча беморларимизга эса АЛЛОҲ шифо берсин.

#гапдесақопқоп
#ХооййТегмааКуясаннАнаКуйдингОпанггаАйтҚатиқСурибҚўяди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурободда норози аҳоли қўйлар подасини ҳокимият биносига ҳайдаб боришди

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги маҳалла аҳолиси деярли 1500 бош қўйни вилоят ҳокимлиги биносига ҳайдаб чиқаришди. Улар қўй боқиш учун ажратилган ерларда 4000 дан зиёд қорамол етиштиришдан норози бўлишган.‌‌ Туман ИИББ маълумотига кўра, воқеа кеча, соат 16.00 да содир этилган.

Фуқаролар митинг қилгани учун жазо оладиган давлатда, қўйлар митинг қилади.

👉 @fayzboguz
«Қўйлар намойиши»дан сўнг ҳоким қарори бекор қилинди

Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани ҳокимлиги биноси олдида қўйлар подаси ҳайдалгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси воқеа юзасидан изоҳ берди.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Ағрон” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Я. нинг мурожаати Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳам ўрганилган.

Фуқаро ўз мурожаатида Нуробод туман ҳокимлиги ва туман кадастр бўлими масъуллари томонидан Тошқудуқ массивидаги 40 гектар экин экилмаган яйлов ер майдонлари сохта ҳужжатлар асосида лалмикор ер майдонлари сифатида “A. I. S.” МЧЖга берилгани ҳамда Нуробод туман ҳокимининг 2020 йил 23 декабрдаги 905-Қ-сон қарори коррупцион ҳолатлар асосида чиқарилганини маълум қилган.  

Ўрганишлар ва Нуробод туман ҳокимлиги масъуллари билан олиб борилган тегишли ҳаракатлар натижасида туман ҳокимининг қарори бекор қилиниб, Нуробод тумани Тошқудуқ массивида жойлашган яйлов ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига олинган.

👉 @fayzboguz
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Бир танишим ҳазил қилиб ёзаяпти:
"Дардимизни депутатларга айтгандан кўра, қўйларга айтсакмикан?" 😂😂😂

👉 @deputat_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Менга пох.., ишинг бўлмасин бл... – АОКА сизларга ҳисобот бермаслигимни айтган» – бу кўчадаги гопникнинг эмас, «Қоракўлчилик» уюшмаси матбуот котибининг сўзлари. Матбуот хизмати ходими Дилшод Истамов Effect.uz журналистига айнан шундай сўзлар билан мурожаат қилди.

«Қоракўлчилик» уюшмаси матбуот котиби «очиқлик» сўзи маъносини ҳаддан ташқари кўнгилга яқин олган кўринади. Мулоқотда очиқ бўлиш яхши, лекин бу даражадамас.

👉 @fayzboguz
​​Чегаралар очилиб, карантин қоидалари бироз юмшаши билан миллий монополия ортидан соққа қилаётган элиткамиз қон ҳидини сезган акулалар каби уйғониб қолишди. UzAutoMotors люкли Malibu-2 LTZ 2.0 л (турбо) нархини 324,4 миллиондан 369 миллион сўмгача (13,7 фоизга), янгиланган Equinox автомобилини эса 349 миллиондан 414 миллион сўмгача (18,6 фоизга), Trackerни 240 миллион сўмгача оширган бўлса, «Ҳаво йўллари» Москвага қўйилган мунтазам рейслар билети нархларини, мана бу ердаги маълумотларга кўра, ўртача $700 этиб белгилабди. 700 доллар! Бу нархга Иордания, Ҳиндистон, Таиланд каби мамлакатларга саёҳат қилиш учун икки кишилик йўлланма сотиб олишингиз ҳам мумкин.

«Ҳавошка» Тошкент ва Москва ўртасидаги рейс учун чипта нархи 4,2 миллион сўмдан ошмаслигини маълум қилмоқда, бироқ, блогер «Bankiroff» маълумотларига кўра, авиакомпания сайтида айни дамда апрель ойига ҳам, майга ҳам чипта йўқ ва чипта сотиб олиш мумкин бўлган энг яқин сана 12 июнда. Таклиф этилаётган мавжуд чипта нархи 10 375 378 сўм.

Тушунаман, қонундаги мафиозилар маза қилиб яшайдиган юртда элитканинг чўнтаги учун хизмат қилувчи монополия компанияларга ҳеч кимнинг сўзи ўтмайди, бу ҳақиқатни аллақачон борича қабул қилиб бўлганмиз, лекин ҳеч бўлмаса, мавжуд ҳолатга адекват ёндашиб, нархларни озроқ пасайтиришганда эди (вақтинчалик бўлса ҳам), менимча, халқнинг қарғиш децибеллари бу қадар юқорига кўтарилмас эди.

Бу юртда соққа тилга кирганда, виждон, инсоф, адолат, ҳақиқат каби тушунчалар бир чеккада асабий тарзда чекиб ўтиришади. Зато, бу ҳолатларни танқид қилиш учун (заррача фойдаси йўқ бўлса-да) имкониятимиз бор. Оптимизм lvl99.

👉 @fayzboguz
Бизни танлашга мажбур бўлганингиздан хурсандмиз!

#сивастополь ҳаво йўллари

👉 @fayzboguz
«Лавозимидан олинганларни телевизорга расмини хиёнатчи деб бериш керак. Барча олган ойликларини қайтарсин» — Президент

Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда турли масалалар муҳокама қилиниб, айрим расмийлар хизмат вазифасидан озод этилди.

Жумладан, Қашқадарё, Навоий вилояти ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда ушбу вилоятлардаги марказий банк ва солиқ бошқармалари раҳбарлари, Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарларидаги солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан бўшатилди.

Шавкат Мирзиёев таъкидлашича, бу амалдорлар сиёсатнинг хиёнатчилари ҳисобланиб, уларнинг расми телевизорда хоин сифатида берилиши керак. Бундан ташқари, улар давлат лавозимида ишлаган пайтдаги олган ойликларини қайтариши ҳамда бирор ерда ишламаслиги айтилган.

👉 @fayzboguz
Футболдаги VAR тизими: Европа ва Ўзбекистонда.

👉 @fayzboguz
​​Термизлик эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлагани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб» юборгани айтилмоқда

Термизда бир эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб юборган», деди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Фарҳод Боқиев. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Термизда яшовчи Б.Э. 2020 йил январида 16 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаган. Кейинчалик у ушбу факт тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришини айтиб, уни қўрқитиб, куч ишлатиб, уни бир неча бор зўрлаган.

«Ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими қарийб 14 ойдан буён қонуний чоралар кўрмаяпти», – деди Боқиев.

Йил давомида жабрланган қизнинг ота-онаси томонидан Термиз шаҳар ИИБ ва бошқа маъмурий органларга жиноятни содир этган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб қилган барча мурожаатлар бекор кетган.

«Термиз шаҳар ИИБ ФМО сифатсиз текширув ўтказди, жиноят ишини қўзғатишдан бош тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилди. Шунингдек, жиноятни содир этган шахснинг дўстлари Термиз шаҳар ИИБда ишлайди. Шу сабабли иш «тинчитилган». Бу жабрланувчи ота-онасининг Сенатга сўнгги чора сифатида мурожаат қилишига сабаб бўлган», – деди сенатор.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси ушбу текширувнинг ҳар томонлама ва объектив ўтказилишини ва унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинишини ўз назоратига олди. Тергов якунлари бўйича қўшимча маълумотлар берилади.


@daryo_live
Ваҳшийлик! Ҳолатнинг ўзидан кўра, унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирок этганлари кўпроқ жаҳлимни чиқаряпти. «Погон» ортида яширинаётган ушбу жиноий тўданинг барчаси қонун олдида жавоб бериши керак. Умуман олганда, мен бу воқеада бир ёки икки киши айбдорлигига ишонмайман, 14 ой давомида бу ҳолатга Термиз шаҳар ИИБси бепарво бўлиб келганлиги бутун бошқарма жиддий текширув ва ислоҳотларга муҳтож эканини англатади.

Бу ҳолат бугундан нафақат Сенатнинг, балки бутун жамоатчиликнинг ҳам назорати остида бўлади.

P.S. Қизиқ, ИИВ матбуот хизмати бу иш бўйича ҳам баёнот бериб чиқармикан, ё бу ходимлар фақат ижтимоий тармоқ «активистлари» айбдор бўлган пайтдагина ўз вазифаларини бажаришадими?

👉 @fayzboguz
​​Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар дастурига қабул қилинди

Маълумотларга кўра, GSP+ иштирокчиси сифатида Ўзбекистон стандарт GSP схемасидан кўра кўпроқ қўшимча иқтисодий манфаатларни олади. Яъни, Стандарт GSP линиясининг 2/3 қисми маҳсулотлар линейкаси бўйича тарифлар бекор қилинади.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродовнинг маълум қилишича, GSP+ схемасидан бугунги кунда 9 та давлат фойдаланмоқда, МДҲ давлатларидан яна Арманистон ва Қирғизистон ҳам бенефициар ҳисобланади.

«Бугунги кунда мамлакатимиз Европа Иттифоқига 3000 турдаги маҳсулот божхона тарифларисиз ва 3200 турдаги маҳсулот арзонлаштирилган тўловлар асосида экспорт қилаётган бўлса, 10 апрелдан бошлаб Ўзбекистон GSP+ иштирокчиси сифатида 6200 турдаги маҳсулотларни божхона божисиз ЕИ ҳудудига экспорт қилиши мумкин.

GSP+ схемаси қатор мажбуриятларни ҳам юклайди. Масалан, мамлакат инсон ҳуқуқлари, экология, меҳнат ҳуқуқлари, самарали бошқарувга оид 27 та Халқаро конвенцияларни самарали бажариш мажбуриятини олади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Ўзбекистон томони иккита қонун — Жиноят ҳамда Меҳнат кодексларини қайта кўриб чиқиши жараёнига эътибор қаратаётганини расман маълум қилган», деб ёзмоқда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси.


👉 @fayzboguz
«Сен зўравонсан. Кечга ўлдириб кетамиз, кутиб тур»

Маълумот берилишича, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Шоҳнур Оққўзиев 6 апрель куни ўқувчилардан бирининг акалари томонидан калтакланган.

Ўқитувчининг сўзларига кўра, у ўша куни дарсга тайёр бўлмаган бир неча ўқувчилар кундалигига икки баҳо қўяди ва ўқувчилардан бири дарсдан норози бўлиб, чиқиб кетади. Барча дарслар тугаганида эса ўқитувчи 3 нафар йигит томонидан калтакланиб, ўлдириш билан таҳдид қилинади.

Жабрланувчи Шоҳнур Оққузиев 2 баҳо қўйган ўқувчи маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Абдуносир Хошимовнинг ўғли эканини, уни калтаклаган йигитлар эса мактабнинг собиқ ўқувчилари эканлигини айтмоқда.

👉 @fayzboguz
😎 Bugun.uz’да пулли танлов ниҳоясига етишига бир неча соат қолди!

🥳 5 нафар ғолибнинг ҳар бири 1 миллион сўмдан ютиб олади. Бунинг учун қуйидаги каналларга обуна бўлиб, ушбу постни 1 нафар дўстингизга юборасиз.

👉@bugunrasmiy
👉@bugunuzlive
👉@bugunoqshomi

Иштирок этиш учун «Участвовать» тугмасини босишни унитманг. Танлов 10 апрель, 23:59 гача давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ф.Бокиев томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ички ишлар бўлими фаолияти ва ходимларнинг хизмат мавқеини суиистеъмол қилаётганликлари тўғрисида билдирган салбий баёнотидаги фактларни ўрганиш бўйича Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ўрганиш натижалари юзасидан жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилади.

ИИВ Ахборот хизмати

👉 @fayzboguz
Бугун Эрдоған Володимир Зеленский билан музокаралар чоғида Туркия "Қрим аннекциясини" ҳеч қачон тан олмаслигини айтибди.

"Бу Туркиянинг қатъий позицияси. Россия билан ўртамиздаги шерикчилик муносабати ҳам бу қароримиздан қайтаришга асос бўла олмайди", деб таъкидлади Туркия президенти.

Аввалроқ Украина яқинида Россиянинг ҳарбий фаоллиги ўсаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бу хабарлар фонида Киевда НAТО ҳарбий қўмитаси раҳбари, Украинанинг бош қўмондони билан Донбассдаги вазият муҳокамасида иштирок этишган.

👉 @fayzboguz
Олтинчи синфда ўқиётганимда оиламиз билан Хоразмдан кўчиб кетдик. Синфдошларим билан жуда аҳил эдик, қаттиқ соғиндим уларни. Кучли хоразмча акцентим туфайли “ўзбекча” гапиришим устидан кулаётган Тошкент вилоятидаги янги синфдошларимга ўрганишолмай, Шовотда қолган энг яқин синфдошларим билан хатлар ёзишдим. Улар ҳам, мен ҳам атайин фотостудияга бориб суратга тушиб, Ўзбекистоннинг бир бурчагидан иккинчисига ҳар ой соғинч хатларини ёздик. Ўғил бола жўраларимнинг нима ёзганлари унча хотирамда қолмаган, лекин энг кўп ва қизиқ тафсилотли хат Малоҳатдан келарди. Унинг ҳикоялари билан гўёки ҳалиям Шовотда яшаётгандим.

Саккизинчи синфга кўчганимда, Малоҳатдан хатлар тақа-тақ тўхтади. Бир кун Ғайратдан қора хат олдим. Малоҳат ўзини осиб ўлдирибди.

У 14 ёшида эди. Жўрамнинг ёзишича, уни оилали бир эркак зўрлаган. Малоҳат иснодга чидай олмай, ўзини осган. Ўша куни уйдаги альбомни олиб Малоҳатнинг кулиб турган юзига тикилганимни эслайман. У ҳушчақчақ, очиқ, саргузаштларга ўч, асосан ўғил болалар билан ўйнайдиган “боевой” қиз эди. Ҳатто гавдаси ҳам биз ўғил болалардан каттароқ эди.

Ғайратнинг шу охирги хати билан синфдошларим билан ёзишмаларимиз тўхтади.

Афтидан Ўзбекистонга ниҳоят metoo тўлқини келди. Ҳимоясиз қизни зўрлаш, хотинни уришни миллий қадрият ё эркакнинг иши деб кўрадиганларнинг дамини ичига туширишга яхши имконият туғилди. Мана шуни ренессанс деса бўлса керак. Ёки Ҳужум 2.0.


Ибрат Сафо

👉 @fayzboguz
Ака-укаларимиз ва муслима опа-сингилларимиз учун шариатга мувофиқ либослар сотиладиган @abayaZM телеграм саҳифасига обуна бўлишни тавсия қиламиз. Бу ерда сиз абаялар, эркаклар учун ридолар, жилбоблар, химарлар, рўмол ва шарфларни танлаб олишингиз мумкин. Нархлар ҳамёнбоп.

↗️ Мурожаат учун: @ZMbushroo
🔥 Эркакларга: @Elhamdulilllah

Шунингдек, маҳсулотни Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд.

Каналга уланиш:
👉 @abayaZM
Ажримлар олдини олиш механизми: ҳаёт ё мамот?

Хоразмда 19 ёшли келин молхонада ўзини осган ҳолда топилибди, ижтимоий тармоқларда келиннинг ўз жонига қасд қилишига унинг ўлимидан аввал эри, қайнакаси ва қайнотаси томонидан дўппослангани туртки бўлгани, бунга сабаб сифатида эса келин уйидагилардан бесўроқ аммасининг туғилган кунига кетгани ва йўлкирага қўшнидан 5 минг сўм пул қарз олгани айтилмоқда.

Жамиятимизда қиз-аёлларга жудаям қийин, уларнинг келажагини ўзларидан бўлак ҳамма — ота-она, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар белгилаб беришади. Қизлар бамисоли уйдаги ортиқча буюмга ўхшайди — уйдагиларнинг наздида, уларнинг "вазифалари" оилани, уйини тезроқ бўшатиб беришдан иборат. Яна камига ўз уйларидан бадарға қилиниб, "ўзга уйга палахмон тошидай отилган" қизларга янги "тушган жой" ларидаги барча хўрликларга, руҳий ва жисмоний тазйиқларга чидаш лозимлиги, чидамаслик беодоблик экани уқтирилади. Бунинг натижасида баъзи хонадонлар зулмлар ўчоғига айланиб, жиноятлар содир бўлишига айнан шу дунёқараш мотив бўлиб келмоқда. Бундан ташқари, нотинчлик ҳукм суриладиган оилаларда улғаётган янги авлод орасида муттасил жанжаллардан руҳан эзилган, ўзига ишончи паст, турли касалликларга мойил, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналадиган келажак эгалари пайдо бўлмоқда.

Бу муаммо бугун юзага чиқаётгани йўқ, унинг нақадар долзарб эканлиги анчадан буён таъкидлаб келинган. Хусусан, Женевада ўзбек делегациясига раҳбарлик қилган Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов БМТ Қийноқларга қарши қўмитасига ҳисоб берар экан, Маҳалла институти орқали Ўзбекистон давлати фуқароларни назоратга олаётган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги эътирозларга халқимиз ҳамиша ўз қадриятларига содиқ қолиб, оилаларда тинч-тотувлик ҳукм сурилишига эришиш учун қўлидан келган барча ишни, шу жумладан ажрашишлар сонини камайтиришга ҳам ҳаракат қилишини айтиб ўтган эди. "Ўзбекистонда 7,5 млн оила бор, биз ажрашиш бўйича энг паст кўрсаткичларга эга бўлган давлатлардан биримиз ва бу билан фаҳрланамиз. Маҳалла фаоллари оилаларни яраштириш учун инсонларнинг шахсий ҳаётига аралашиши бизнинг қадриятларимиздан бири", деганди Акмал Саидов. Бу ўша пайтда кўпгина хорижлик ҳуқуқ фаоллари эътирозларига сабаб бўлган эди, чунки уларнинг фикрича, маҳаллалар оилаларни яраштириш ҳаракатлари билан бир қатор жиноятларга шерик сифатида кўрилмоқда. Зеро, ажрашиш агар аёлнинг шахсий танлови бўлса ҳам у маҳалла, яқинлари, қариндошлари қистови билан эрининг уйида азобда яшашда давом этади. Бунга эса Акмал Саидовдек юристлар йўл очиб беради.

Аёллар баъзи хонадонларда ўзини занжирбанддек ҳис қилиши, никоҳни бекор қилиш ўрнига барча босимларга чидаб яшаб келиши мана шундай мудҳиш ҳодисаларга замин яратмоқда. Ўзбекистонда ажримларга қарши курашиш эмас, ажримлардан кейинги таҳдиду камситишларга қарши курашилиши, ажрашган аёллар руҳий ва моддий томондан қўллаб-қувватланишига эришилиши керак. Бозор иқтисодиётига асосланган демократик фуқаролик жамиятида манфаатлар тўқнашуви ва ажримлар бўлиши табиий ҳол.


👉 @fayzboguz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингиз иқтидорини юзага чиқариш, унинг ичида “ухлаб ётган” буюк актёр ёки мусиқачини уйғотишни ўз ишининг професионалларига қўйиб беринг 😊👍

Кун давомида мактабдаги дарслар, тўрт девор ичида телефон ўйнаб зериккан бола учун “Мелодия” болалар ижод студиясидаги машғулотлар айни муддао бўлади. Бу ерни бежиз бахтли болалик студияси деб аташмайди. Бола ўзидаги бор энергия ва иқтидорни юзага чиқариши учун ҳамма шароит яратилган ушбу масканда:
Вокал ижрочилик
Хореография
Актёрлик маҳорати
Гитара ва фортепиано чалиш каби йўналишларда машғулотлар олиб борилади.

Боринг, кўринг ва ишонч ҳосил қилинг. Фарзандингизга бу жой аниқ ёқади. 😍

☎️ Синов дарсига ёзилиш:
+998 97 1124040
How to Watch Stories from Instagram