Convert a YouTube video to MP3: Blog: music
Koronavirusinfouz
9.1K subscribers
44 photos
5 videos
11 links
Коронавирус билан боғлиқ барча расмий янгиликлар ва хабарлар
Download Telegram
to view and join the conversation
Convert a YouTube video to MP3: Blog: music
❗️24 июль куни Ўзбекистонда 731 кишида коронавирус, 494 кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Август ойидан Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC-2001 вакцинаси ишлаб чиқарилади. Вакцина биринчи босқичда ойига 10 млн доза, кейинчалик йилига 200 млн дозага қадар ишлаб чиқарилиши мумкин.

👉🏻 @koronavirusinfouz
❗️25 июль куни Ўзбекистонда 705 кишида коронавирус, 482 кишида пневмония аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 194 миллиондан ошди

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 34,443 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,371 миллиондан ортиқ).
Учинчи ўринда Бразилия (19,688 миллиондан ортиқ).
Тўртинчи ўринда Франция (6,056 миллиондан ортиқ).
Бешинчи ўринда эса Россия (6,049 миллиондан ортиқ).

Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 845 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Мурод Хонтўраевга ҳужум қилганлар ишини кўриб чиққан судья коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси Акмал Эргашев 26 июль куни коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди.

Акмал Эргашев 2019 йилда собиқ MMA жангчиси, марҳум Мурод Хонтўраевнинг офисига бостириб бориб, унга совуқ қурол билан тан жароҳати етказган ниқобли босқинчилар ишини кўрган эди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
❗️Депутатлар мажбурий эмлашни қонунийлаштиришмоқчи

Парламент қуйи палатасида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонун 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда.

‼️ Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги кўзда тутилмоқда.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Шавкат Мирзиёевнинг устози, бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовнинг отаси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, профессор Ўктам Умурзоқов вафот этди.

Манбаларга кўра, 69 ёшли профессор Москвада, жигар циррози ва коронавирус туфайли юзага келган пневмониядан даволанаётган эди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
❗️Пандемия бошидан бери кузатилмаган нохуш рекорд қайд этилди

26 июль куни Ўзбекистонда 789 кишида коронавирус, 521 кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
⚡️Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси 29 июлда келади.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 5 июлдан бугунга қадар 7 996 нафар беморларда пневмония аниқланган, уларнинг 2 503 нафари соғайиб чиққан.

Энг кўп пневмония ҳолатлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Жиззах ва Қорақалпоғистонга тўғри келади. Пневмонияга чалинганлар орасида вафот этганлар сони очиқланмаган.

👉🏻 @koronavirusinfouz
⚡️10 августдан бошлаб хорижлик зиёратчиларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берилади

Саудия Арабистони ҳукумати маълум қилишича, зиёратчилар коронавирусга қарши барча зарур чораларни кўрган ҳолда қабул қилинади. Зиёратга ташриф буюришни истаган мусулмонлар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.

Вакцина олмаган зиёратчилар келгандан сўнг карантиндан ўтиб, кейин коронавирус учун қайта ПЦР тестини топширишлари лозим.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Таниқли шоир ва бастакор Бобур Умаров 42 ёшида пневмониядан вафот этди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
❗️Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар кескин ўсди, қурбонлар сони бўйича ҳам энг юқори кўрсаткич қайд этилди

27 июль куни Ўзбекистонда 843 кишида коронавирус, 556 кишида пневмония аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Ўзбекистонда 5 июлдан бери пневмониядан 60 киши вафот этди

2021
йилнинг 5 июлидан бери юртимизда 8723 нафар беморларда пневмония аниқланган бўлса, уларнинг 2770 нафари соғайиб чиқди. Шу кунгача беморларнинг 60 нафари вафот этди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
❗️«Вакцина олганлар шифохонадан 4 кунда чиқяпти, эмланмаганларга жуда оғир бўляпти» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев олимларнинг тадқиқотига асосланиб коронавирус билан кураш ҳали яна камида 10 йил давом этишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шу сабабдан «Спутник V» ва UZVAC вакциналарини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича муҳокамалар бормоқда.

Шавкат Мирзиёев яна бир маротаба фуқаролар ўз ҳаётлари ва саломатликлари учун масъул эканликларини эслатиб ўтди ва коронавирусга қарши эмланишга чақирди.

«Вакцина олганлар шифохонадан 4 кунда чиқяпти, эмланмаганларга эса жуда оғир бўляпти. Ҳа, вакцинадан кейин касалланиш мумкин, лекин касаллик енгил формада кечяпти», — деди у.

Президентнинг маълум қилишича, Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқарилган вакцина ЖССТ кўриб чиқиши учун юборилган.

👉🏻 @koronavirusinfouz
❗️28 июль куни Ўзбекистонда 879 кишида коронавирус, 529 кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Ўзбекистон харид қилган вакциналар нархлари

👉🏻 @koronavirusinfouz
⚡️Ўзбекистонга 1,2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинади

Хабар қилинишича, Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина етиб келиши кутилмоқда:

Moderna — 3 млн доза (олдинроқ хабар берилганди).
Pfizer/Bio N Tech — 1,2 млн доза.
ZF-UZ-VAC-2001 — 12 млн доза.
Спутник V — 1,7 млн доза.

Маълумотга кўра, 2021 йилда харид қилинган барча вакциналарга 44 млн 761,5 минг АҚШ доллари сарфланган. Улардан ўзбек-хитой вакцинасига $39 млн 100 минг, Спутник V вакцинасига $3 млн 681,5 минг ва AstraZeneca вакцинасига $1 млн 980 минг сарфланган.

👉🏻 @koronavirusinfouz
Ўзбекистонда Sputnik V вакцинасини ишлаб чиқариш кейинги ҳафтадан бошланади.

👉🏻 @koronavirusinfouz
⚡️АҚШдан кутилаётган коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди

ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцинанинг вирусга қарши 94,1 фоиз самарадор эканини таъкидлаб,
уни 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли гуруҳлари учун тавсия қилган.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаденинг айтишича, сентябрда яна 660 минг доза AstraZeneca ва қўшимча 276 минг доза, сентябр-октябрда — 1,214 миллион доза Pfizer тақдим этилиши кутилмоқда.

👉🏻 @koronavirusinfouz