Xushnudbek.uz
513K subscribers
9.75K photos
2.49K videos
209 files
8.45K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Live stream started
Live stream finished (25 minutes)
Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармони билан Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Турғунбой Буваев (бунгача президент администрациясида бош инспектор лавозимида фаолият юритган);

Жанагул Балкибаев (бунгача Олий суд судьяси лавозимида фаолият юритган);

Нодира Бобохонова (бунгача Олий суд судьяси лавозимида фаолият юритган);

Маликахон Қаландарова (бунгача Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кафедра мудири лавозимида фаолият юритган);

Отабек Мирзамаҳмудов (бунгача Андижон вилояти маъмурий судининг раиси лавозимида фаолият юритган);

Баҳром Собиров (бунгача президент администрациясида етакчи инспектор лавозимида фаолият юритган);

Ваҳобжон Файзуллаев (бунгача Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган);

Элза Шамсуддинова (бунгача Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган) Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи аъзолари этиб тасдиқланди.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Пойтахтдаги тирбандликлар муаммосини бартараф этиш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Паркент кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини…
"Пушкин чорраҳаси"даги йўл ниҳоят очилди

Узоқ йиллар олдин ёпилган Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик ва Паркент кўчаларини туташтирувчи (эски Пушкин чорраҳаси) йўл ниҳоят қайта очилди, Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу йўлда автоуловлар учун бир қанча қулайликлар яратилган. Хусусан, пиёдалар йўлаги ва йўлдан ўтиш йўлаклари, автоуловларни тартибга солувчи светофор ва ёритиш чироқлари ўрнатилган.

Айтишларича, янги йўлнинг очилгани муносабати билан Мустақиллик шоҳ кўчасидан Оққўрғон кўчаси томон (Дархондан "Старт" стадионига) чапга қайрилиш яна тақиқланибди. Ҳайдовчилардан шуни инобатга олиб қўйишларини сўрардик.


👉 @xushnudbek 👈
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.

Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилиши маълум қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртнинг келажаги илм билангина порлоқ бўлади

Ҳар доим имконим етганича илмга оид лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Чунки ватанимизнинг келажаги нурли ва порлоқ бўлиши фақат ва фақат илмга боғлиқ.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган "Ёш китобхон" танловининг ғолиби Муҳаммадфозил Исмоиловнинг интервьюсини кўриб жуда ҳам таъсирландим ва у эришган натижадан қувондим.

Юртимизда мана шундай илмга чанқоқ ва китобга меҳр қўйган фарзандлари кўпаяверсин.

Видеони охиригача кўришни тавсия қиламан. Бу ўзингиз ва яқинларингиз учун китобни севишга мотивация беришига умидворман.


👉 @xushnudbek 👈
4 та ОТМ раҳбари ишдан олинди

Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Фарғона давлат университети (Мақсудов), Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти (Аҳмедов) ҳамда Қўқон давлат педагогика институти (Отажонов) ректорлари, шунингдек, Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори (Олимов) лавозимидан озод этилди.

Бошқа ректорлар қатъий огоҳлантирилди.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Талабалар ётоқхоналарини қуришга 4,4 триллион сўм ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса давлат томонидан қоплаб берилади

Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

Бугунги кунда 130 мингдан зиёд талабалар ижарада яшамоқда. Уларга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, 4,4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
❗️Талабалар ётоқхоналарини қуришга 4,4 триллион сўм ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса давлат томонидан қоплаб берилади Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди. Бугунги кунда 130 мингдан зиёд талабалар…
Тузатиш: талабаларнинг ижара пули тўловининг ярмини давлат томонидан қоплаб бериш 1 майдан бошланади (сентябрдан эмас).

«Ишметов (молия вазири) ушбу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратсин. Буям катта пул, лекин мен бунга розиман. Қишлоқдан келган фарзандларимиз давлат ғамхўрлигини ҳис қилиши керак.

Тошқулов (олий таълим вазири), Ишметов (молия вазири), ректор ва вилоят молия бошлиқлари икки ҳафта муддатда ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошласин», – деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Техникумларнинг контрактига ҳам солиқ имтиёзи берилади

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади;

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича ўқув марказларида ўқиш харажатининг бир қисми қоплаб берилади;

Ёшларнинг профессионал таълим муассасалари ва техникумларда ўқиши учун тўланган контракт қисми даромад солиғидан озод қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев ака-ука тадбиркорлар Ҳасан-Ҳусан Мамасаидовлар томонидан йўлга қўйилган ёшларни тадбиркорликка бепул ўқитиш ташаббуси — “MFaktor” лойиҳасини қўллаб-қувватлади. 480 минг ёшларни онлайн платформада ўқитаётганини таъкидлаб ўтди.

Президент ёшларнинг тадбиркорликка қизиқишлари катта бўлгани билан, улар керакли кўникмаларга эга эмаслигини, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, бизнесдаги “рисклар”га ўргатиш зарурлигини қайд этди.


👉 @xushnudbek 👈
Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчисининг калтаклангани юзасидан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг

М У Н О С А Б А Т И

Миллат сифатида қад ростлаш ва дунёнинг ривожланган давлатига айланишига фақатгина таълим соҳасини ислоҳ этиш, бунинг учун ўқитувчиларнинг жамиятда энг обрўли қатламга айлантириш орқалигина эришиш мумкинлигини барчамиз биламиз.

Бироқ афсуски ҳали ҳамон жойларда ўқитувчиларни таҳқирлаш, камситиш, ҳақоратлаш ҳамда уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатлари учрамоқда. Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги бу борада ўқитувчиларни ҳимоя қилиш позициясида эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Шоҳнур Оққузиевнинг касбий фаолиятига нисбатан жисмоний тазъйиқ, ҳаттоки ўқитувчининг ҳаётига бевосита таҳдид қилингани, хақoратлангани, аёвсиз равишда калтакланганлик ҳолати юзага келди.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши бу каби кўнгилсиз воқеаларни кескин қоралашини маълум қилади.

Ўз навбатида Ватанимиз равнақи ва ривожи учун бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакилларини жамиятда ўқитувчиларга нисбатан умуммиллий ҳурмат туйғусини шакллантириш, касбий фаолиятига аралашмасликка чақиради.

Зеро, бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ўзи ўқитувчиларнинг нуфузи ва мақомини ошириш, уларнинг профессионал фаолият билан шуғулланишларига кўпроқ шароит яратиб беришга қаратилган чораларни кўриш зарурлигига эътибор қаратиб, ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлигини, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашув жавобгарликка сабаб бўлишини қайд этган.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши
Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди

134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчисининг калтакланганлиги ҳолати юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов бўлими томонидан аниқланишича, Чироқчи тумани Умакай МФЙ, Умакай қишлоғида яшовчи фуқаролар О.Ж, О.Н ва Х.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан 2021 йил 6 апрель куни соат 12:30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Чироқчи туманида жойлашган 134-сонли умумий ўрта таълим мактаб ҳудудида гуёки укаси, шу мактабдаги 6-“А” синф ўқувчиси О.Мга асоссиз қониқарсиз икки баҳо қўйганлигини баҳона қилиб, ўзининг жисмоний устунлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида ҳеч бир сабабсиз мактаб ўқитувчисининг танасининг юз қисмига бир неча маротаба қасддан уриб, безорилик қилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
«Рамазон мавъизалари» рукнидан
#ramazon

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Руҳий тарбия» туркумидан маърузалари.

1-қисм. Кибр.
2-қисм. Манманлик.
3-қисм. Бахиллик.
4-қисм. Мол-дунёга муносабат.
5-қисм. Мол-дунёга ҳирс қўйиш.
6-қисм. Ғурурга кетиш.
7-қисм. Ноўрин ғазаб.
8-қисм. Ҳавои нафс.
9-қисм. Тавҳид.
10-қисм. Ихлос.
11-қисм. Сидқ.
12-қисм. Зуҳд.
13-қисм. Таваккул.
14-қисм. Аллоҳ таолонинг муҳаббати.
15-қисм. Хавф.
16-қисм. Ражо.
17-қисм. Тақво.
18-қисм. Шукур.
19-қисм. Сабр.
20-қисм. Ризо.
21-қисм. Муроқаба.
22-қисм. Тавба.
23-қисм. Иффат.
24-қисм. Ҳаё.
25-қисм. Вараъ.
26-қисм. Тааммул.
27-қисм. Таанний.
28-қисм. Тавба.
29-қисм. Табайюн.
30-қисм. Солиҳлик.


👉 @xushnudbek 👈
#hadis #ramazon

Абдуллаҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар", деганлар».

Имом Табароний ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликка туриши, унда бирор ҳурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади.

Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу пайғамбаримизнинг "Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор" деганларини айтган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Мўминнинг қалқони» китобидан.


👉 @xushnudbek 👈
Пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қайси давлатда қанча қарз берилади?

Кеча каналимиз орқали Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари хорижий давлатдаги элчихона ёки консулликларга мурожаат қилишлари керак бўлади.

Қарз суммаси кўпчиликни қизиқтираётганди, шу сабабли ушбу постда кўрсатилиши мумкин бўлган молиявий ёрдам миқдорлари ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Маълумотлар қуйидаги кетма-кетликда жойлаштирилган:

1. Элчихона/Консуллик жойлашган давлат ёки шаҳар
2. Суткалик яшаш учун маблағлар
3. Транспорт харажатлари

💵Сумма АҚШ долларида кўрсатилган

Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси: $100 (суткалик яшаш учун) — $800 (транспорт учун)
Ақтау шаҳри 50 — 100
АҚШ 100 — 1000
Афғонистон 50 — 250
Афина шаҳри 100 — 600
БАА 125 — 300
Бангкок шаҳри 70 — 600
Беларусь 65 — 500
Бельгия 150 — 1000
Буюк Британия 100 — 800
Владивосток шаҳри 50 — 800
Германия 100 — 600
Гуанджоу шаҳри 100 — 700
Дубай шаҳри 125 — 300
Екатеринбург шаҳри 50 — 400
Жидда шаҳри 100 — 600
Индонезия 100 — 1000
Испания 100 — 600
Исроил 100 — 600
Истанбул шаҳри 100 — 400
Италия 100 — 600
Корея 100 — 500
Кувайт 100 — 1000
Қирғизистон 50 — 100
Қозоғистон 50 — 100
Қозон шаҳри 50 — 400
Латвия 100 — 600
Малайзия 70 — 600
Миср 70 — 800
Мозори Шариф 50 — 100
Новосибирск шаҳри 50 — 400
Нью-Йорк шаҳри 100 — 1000
Озарбайжон 50 — 400
Олма-ота шаҳри 50 — 100
Покистон 70 — 500
Польша 100 — 800
Россия 50 — 400
Ростов-Дон шаҳри 50 — 400
Санкт-Петербург шаҳри 50 — 400
Саудия Арабистони 100 — 600
Сингапур 125 — 800
Тожикистон 50 — 100
Туркия 100 — 400
Туркманистон 70 — 200
Украина 100 — 500
Ўмон 70 — 600
Франкфурт-Майн шаҳри 100 — 600
Франция 100 — 650
Хитой 100 — 600
Ҳиндистон 100 — 500
Шанхай шаҳри 100 — 600
Эрон 70 — 400
Япония 150 — 1 000


👉 @xushnudbek 👈
Айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 256 минг 958 нафарга етди.

ССВ ахборот хизмати


👉 @xushnudbek 👈
Чет элда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш имкониятини қўлга киритишга ариза топшириш учун жуда қисқа муддат қолди. Шу сабабли, бугун, 14 апрель куни 15:00 даги очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг!

"Эл-юрт умиди" жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун хорижий давлатларда ўқиш учун 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловини эълон қилган эди:

бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
докторантура таълим дастури учун 100 нафар.

Ҳужжат топшириш муддати 1 майгача бўлгани учун, битирувчилар ва соҳа ходимларига қўшимча имконият бериш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда чет элнинг нуфузли университетларида ўқиб келиб, Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган мутахассислар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишади.

Хорижга ўқишга кетмоқчи бўлганларга кўришни тавсия қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (209-сон, 13.04.2021 йил) қабул қилинди, дея ЎзА хабар бермоқда.

Харажатларни қоплашни сўраб, имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация маблағлари Халқ банкининг ҳисобварағига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади. Компенсацияни Халқ банки филиалидан нақд ёки нақд пулсиз шаклда олиш мумкин.

5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича компенсациялар 2021 йил 1 майдан бошлаб тўланади, яна 13 та имтиҳон тизими бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан қопланишни бошлайди.

Халқаро имтиҳон тизимларининг рўйхати ва минимал балл (даража) миқдори юқоридаги иловада берилган.


👉 @xushnudbek 👈
TikTok Video Downloader: Download TikTok Videos without Watermark