Шавкат Мирзиёев ҳудудлар раҳбарлари бир ёқадан бош чиқариб, халққа чин дилдан хизмат қилиш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини айтди:

- Авваллари вилоятда раҳбар бўлиб ишлаш жуда оғир эди. Битта Пахтачи туманига бораман, десанг, 10 литр бензин берарди. Ойликчи? Битта тугул, яримта галстукка етмасди.

Ҳозир вилоят, туман, шаҳар раҳбарлари, давлат хизматчилари учун машинаси, ойлиги, уйига қадар шароитини қилиб беряпмиз. Авваллари дейлик прокурорни ротация қилса, унинг на яшайдиган уйи, на шароити бўларди. Биз бу ишларни пулимиз кўпайиб кетгани учун эмас, ўша пайтларда армон бўлгани учун, раҳбарлар ҳозир халққа яхши хизмат қилиши учун қиляпмиз.

Самарқандда 223 минг киши чет элда юрибди, 174 минг киши ишсиз. Агар ҳар бир туман раҳбарларининг виждони бўлса, келиб айтиши керак. Шуларнинг ҳаётини яхшилаш учун ойлигимнинг ярмини ўтказаман деб. Буни айтмасангиз ҳам (мутасаддиларга қарата), ҳеч бўлмаса қаерда юрибди у фуқаро, ҳолати, оиласи қай аҳволда ўрганмайсизлар, ҳеч бўлмаса қўнғироқ қилиб қўймайсизлар.

@qurbonova_a
How to Change Teams Background