Saida Mirziyoyeva
28.8K subscribers
1.8K photos
257 videos
133 links
Download Telegram
Шахматчиларимиздан хушхабар!
Ўзбекистонлик 16 яшар Нодирбек Абдусатторов голландиялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири устидан 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди!

Энг қизиғи, Нодирбек халқаро рейтингда 127-ўринни эгаллаган бўлса, унинг рақиби, FIDE Жаҳон кубоги турнирининг асосий фаворитларидан бири Аниш бу рейтингда нақ 8-ўринда эди.

Ушбу ғалаба 2018 йили Санкт-Петербургда ўтказилган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатини эслатиб юборди. Ўша пайтда спортчимиз Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейстер, жаҳон чемпиони Магнус Карлсендан устун келган.
Бошида Карлсен рўпарасидаги 16 ёшли ўспирин Шамсиддинни назарига илмаган бўлса, ўйин охирида мағлуб бўлиб залдан асабий холда отилиб чиқиб кетган эди. Бу ўйин катта шов-шувларга сабаб бўлди. Мана ўша ўйин👉 https://youtu.be/xa6ig7v9Rv8

Бизнинг ёшларимиз шунақа! Уларни муносиб баҳоламаганлар оқибатда уялиб қолади.
Иқтидорли спортчиларимизга, умуман йигит-қизларимизга озгина имкон, туртки берилса бўлди. Уёғини эплаб кетишади.

Ғалаба муборак!

#саломёшлар
#UzbekPower
How to Cut in iMovie