Mikrofon ko‘targan ayol
4.58K subscribers
2.11K photos
924 videos
9 files
1.95K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.
Президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинди.
Очиқ мулоқотда матбуот котиблари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Батафсил

Состоялся открытый диалог с пресс-секретарями министерств и ведомств.
На встрече проанализирована деятельность пресс-служб, их взаимодействие с журналистами и блогерами.
Согласован механизм прямого взаимодействия между пресс-секретарем Президента и пресс-секретарями государственных органов.
В ходе открытого диалога пресс-секретари высказали свои мнения и соображения.
Подробно

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда мени шахматчи қизлар тадбирига таклиф қилишди. Одамни уялтирадиган сабабни айтиб, узр сўрадим:шахмат ўйнашни билмайман😩

Қачондир шашка бўйича лагер чемпиони бўлиб, қоғоздан ясалган медаль олганман ва шу билан менинг оқ-қора тахтадаги ғалабам тугаган. Шахматни ақллилар ўйнайди деган комплексда бўлганим учунми ҳеч қунт қилмагандим.

Фарзандларим январдан бошлаб шахматга ихтисослашган мактабга ўтишди ва ҳар куни уйда фаол шахмат ўйнашяпти. Мен эса улар олдида илк марта иккичиман. Ўзи фарзанд олдидаги ноқулай ҳолат- унинг дарсларини тушунмаслик. Тўсатдан "муаллим" сўзи арабча қандай ёзилади, "insane" инглизчада нима дегани, мани иероглифларимни текшириб беринг, Илон Маск Марсда қураётган шаҳар неччи ёшимда битади, неччи ёшдан бошлаб уйланса бўлади каби саволларига жавобинг бўлиши учун доим китоб титкилаш керак)) Буларни боплайман.

Бу сафар ўзим ўқувчи. Қариган чоғимда ўғилларимдан шахматни ўргана бошладим. Яқин 1 йилда ҳеч бўлмаса икки ўғил ва ота триосини ютмоқчиман))
#оначилик #шахматнибиласизми?
Айни вақтда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов (@Press_Secretary_Uz) брифинг ўтказмоқда. Дастлаб, ҳафта давомида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар ҳақида пресс релизга кирмаган маълумотлар маълум қилинди.

@qurbonova_a
Брифингда маълум қилишларича,
13-14 апрель кунлари мамлакатимизга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташриф буюриши кутилмоқда.

Линде хоним Президент томонидан қабул қилиниши режалаштирилган.

@qurbonova_a
"Келаётган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти мўлжалланган."

Президент матбуот котиби- Шерзод Асадов.

@qurbonova_a
5 апрель куни Президентимиз Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация ҳамда 6 апрель куни Корея Республикаси парламентининг Миллий Ассамблея Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилган, унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида фикр алмашилган.

Ҳар икки мамлакатга Ўзбекистон Президентининг ташрифи режалаштирилмоқда.

@qurbonova_a
@Press_Secretary_Uz:

"...Биз Президент матбуот хизматининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида пресс-пулнинг самарали фаолиятини йўлга қўйишга киришдик. Бу гуруҳга Ўзбекистонда фаолият юритаётган қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади."

UPD: Брифингнинг тўлиқ видеоси


@qurbonova_a
Forwarded from Zafarbek Solijonov
🎥Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Эндиликда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланади. Фармондаги ўзимга ёққанларини санайман:

🔹“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини таъсис этилади ва у 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади;
🔹олий таълим муассасаларининг кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларини қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендиясини таъсис этилади;
🔹“Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимотини ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади;
🔹кино санъати ва саноати вакилларининг муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этилади.

Яна миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга Агентлик томонидан ҳар йили 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилиши режаланган. Яхши хабарлар жуда кўп.

Батафсил

Каналга уланинг:👇
@Zafarbek_Solijonov
Рамазон муборак, азизлар!

"Рамазон ойининг аввали- раҳмат, ўртаси- мағфират, охири- дўзах азобидан озод бўлишдир."

Муборак ой олдидан хонадонингизга тинчлик, осойишталик, аҳиллик, фаровонлик тилайман. Тутадиган рўзаларимизни Аллоҳ қабул қилсин.

Taqvim: @namoz_vaqti
Forwarded from davletovuz
Худди шундай, ўзбекистонликлар ҳам худди канадаликлар каби хусусий боғча, хусусий мактаб ва хусусий поликлиникалар учун тўлаётган маблағларини солиққа тортиладиган даромадларидан чиқариб ташлашни талаб қилишга ҳақли бўлиши керак. https://teleg.eu/the_bankiroff/2361
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.
Шавкат Мирзиёев:
-Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти. Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10-20 марталаб илгарилаб кетган. Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти.

Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди.

“1+1” дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган, бироқ 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган.

Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.

Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади, деди давлат раҳбари.

@qurbonova_a
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун бир неча янгилик жорий қилинмоқда:

-агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади.

-“ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади.

-Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади.

-“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.

-ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди.

-ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади.

-ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади.

-“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратади.

-“ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

-“ёшлар дафтари”га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади.

-1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

-ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

@qurbonova_a
Президент ёшларнинг тадбиркорликка қизиқишлари катта бўлгани билан, улар керакли кўникмаларга эга эмаслигини, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, бизнесдаги “рисклар”га ўргатиш зарурлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев ака-ука тадбиркорлар Ҳасан-Ҳусан Мамасаидовлар томонидан йўлга қўйилган ёшларни тадбиркорликка бепул ўқитиш ташаббуси (“Mfaktor” лойиҳаси)ни қўллаб-қувватлади. 480 минг ёшларни онлайн платформада ўқитаётганини таъкидлаб ўтди.

@qurbonova_a
Жорий йилда қўшимча 20 минггача ўрта тиббиёт (терапия, педиатрия, патронаж ва акушер ҳамширалар) ва ижтимоий ходимлар штатини ташкил этилади.

Президент “тиббий бригадалар” га 7 минг ўрта тиббиёт ходимлари кераклигини айтиб ўтди:
-Қани тиббиёт коллежини битирган ёшлар? Шунча йиллар давомида тиббиёт коллежларининг мармардан қурилишига пул бериш ўрнига ёнига поликлиника қурганимизда, сифатли ўқитганимизда, ёшларга иш топиб берганимизда бугун ҳолат бошқача бўларди. Ўрта тиббиёт бўғинида 20 минг қўшимча штат очилиши минглаб ёшларга иш ўрни бўлади.

@qurbonova_a
⚡️⚡️⚡️Талабалар ётоқхоналарини қуриш учун 4.4 триллион сўм маблағ ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса 1 майдан бошлаб давлат томонидан қоплаб берилади.

Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

“Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга *1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Президент ташаббуси билан 4.4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.

@qurbonova_a
⚡️Фарғона университети (Мақсудов), Самарқанд қурилиш (Аҳмедов), Қўқон педагогика (Отажонов) институтлари ректорлари ва Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори (Олимов) ёшлар билан ишлашда сусткашлик қилгани учун лавозимидан озод қилинди. Бошқа олий таълим муассасалари ректорлари қатъий огоҳлантирилди.
How to Easily Find YouTube Videos: A Comprehensive Guide