Mikrofon ko‘targan ayol
4.59K subscribers
2.11K photos
920 videos
9 files
1.94K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
84 минг бемор ордер орқали даволанишга муҳтож, бироқ атиги 51 минг нафари (61 фоиз) бепул ордер билан таъминланган. Бу йил ажратиладиган маблағ 1,5 бараварга кўпайтирилиб, қўшимча 80 миллиард сўм ажратилади (жами 250 миллиард сўмга етказилади). - Президент.
Апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш зарур – Президент.

Маълум қилинишича, эмлаш 3 та босқичда амалга оширилади. Шу вақтгача Ҳиндистондан (яна 2 миллион доза май-июнь ойларида келтирилади) 660 минг доза вакцина олиб келинди. Бундан ташқари, Хитойдан 1 миллион доза сотиб олинди. Хитой ва Россиядан яна вакциналар сотиб олиш бўйича шартномалар тузиляпти.

Эмлаш дастлаб қариялар, cоғлиқни сақлаш ходимлари, ОАВ вакилларида кўнгилли тарзда ўтказилади.

Президент: “...Хавф олдимизда юрибди. 300-400 талаб меҳмонлар билан тўйлар ўтказиляпти. Коронавирусга қарши кураш штабларини ишини яна қайта ташкил қилишимиз шарт. Ҳаммасини бошидан бошлаб, оралиқ масофа, ниқоб тақиш, антисептикадан фойдаланиш каби тадбирларнинг аҳамияти қанчалик муҳимлигини аҳолига тушунтириш ишларини кучайтириш керак. Агар вақтни бой берсак, янгидан иш бошламасак, аҳвол яхши бўлмайди”.
Forwarded from 📓Usmon Azim via @like
***

Мен чарчаб сенга суяндим, ҳақиқат.
Соат бонг урмоқда,
Гаплашайлик, кел.
Қўрқма,
Ўтиб кетди бир кунлик даҳшат.
Бугун, иккинчи апрель,
Ҳақиқат.
Иккинчи апрель..

Усмон Азим
Тележурналист Нилуфар Жумаева фейсбукда ёзяпти:

"...Мен илоҳий қудрат, ноёб истеъдод соҳиблари борлигига ишонаман, лекин одамларнинг ишонувчан, соддалигидан фойдаланиб, ўзини шундайлардан деб кўрсатадиганларни асло ёқламайман. Тошкентда Ўзбекистон халқ табобати академияси фаолият юритади. Табобат илмидан чин хабардорлар, ноёб истеъдод эгалари мана шу академияда имтиҳон қилинади, ўқитилади. Бундан 3-4 йил олдин мен сохта табиблар, илгир, фолбинлар ҳақида кўрсатув тайёрлаганман. Академиянинг ўша пайтдаги раҳбари Муҳаммаджон Ҳамроев (Аллоҳ раҳматига олсин!) шу кўрсатувни далил-исботлар билан тайёрлашимда яқиндан ёрдам берган эдилар. Гапларимни шу академиянинг чин аъзоси, ҳақиқий табиб мақоми соҳиби Алижон Зоҳидий ҳам тасдиқлайдилар.

1. Олотлик бири ҳақида лавҳа тайёрлаганмиз. Эмишки, давосиз дардга чалинган беморлар табиб ҳузурига 5 литрли баклажкада сув олиб келишади, табиб эса сувдан бир хўплаб, оғзини яхшилаб чаяди ва ўша сувни қайта баклажкага тупуради. Бемор шу сувни ичади ва даво топади.🙄🙄 (бундан-да ортик бемазаргарчилик булиши мумкинми?)

2. Навоийлик бир аел бепуштларни туғдираман, деб ном таратади, токим бир жувон айнан унинг хонадонида вафот этмагунича одамларни шу тариқа алдаб юраверади. (Интервьюсида тан олади).

3. Наманганлик чилангар оиладаги етишмовчиликдан безиб хийла ўйлаб топади. Туш кўрдим, менга Аллоҳ табиблик қилишни буюрди, дейди. Шу тариқа чилангар уйқудан табиб бўлиб уйғонади. Овоза тарқатади, эшиги олдига ўз кариндошларини реклама учун қўяди, қарабсизки ишлар- беш. Наманганлик ўша "табиб" беморлар устига чойшаб ёпиб, пичоқ, қайчи, темир бўлаги қўйиб, аёл эркакни аралаш бир хонада ётқизиб қўяди, гўё шу тариқа даволайди-да. Сўнг чойшабларни олиб, мана кўриб қўйинглар, Аллоҳдан менга ваҳий келди, деб чойшабнинг бурмаларини кўрсатиб одамларни ишонтиради, остига имзо чекиб бериб юборади. Шайх Абдулазиз Мансурга уша чойшаб курсатилганда бунинг фириблигини исботлаб берган эдилар.

4. Студияга билакни ушлаган ҳолда беморга диагноз қўя оламан, деб мақтанган "табиб"ни олиб келдик. Педагогика фанлари доктори Лола Абдуқодирова беморман, диагноз қўиб беринг, деб билагини тутганда, "табиб" студияда бундай ишларни қилолмаслигини айтиб, сири фош бўлганди.

5.Чилонзорда анча таниқли бўлган "илгир"-ўзи оғзидан тугун тупуриб, одамларни ўзининг "ноёб истеъдоди"га ишонтириб келган. Биз лавҳа орқали тугун ўзининг оғзидан тушганини исботлаганмиз.

Мен бу мисолларни нега ёзяпман? Ўзбекистонга аллақандай курдистонлик "табиб" келгани ҳақида шов-шув бўлмоқда. Ким у, олдин нима иш қилганлигини билмай туриб уни тавоф килаётганлар, КЎЗИНГИЗНИ КАТТАРОҚ ОЧИНГ! Чўкаётган одам хасга ёпишади, деганларидек, касаллик ич-этини кемириб бораётган беморлар умид илинжида табибу фолбинлардан умид қилишади. Сохта табибларга эса айнан шу керак! Алданиб колишдан огоҳ бўлинг! Сохта табибу илгирларга югуриб, вақтни бой берманг."
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табибми ё фирибгар? Содда ўзбекка яна бир «қопқон»

Ироқлик Али Маҳмуд Ҳасаннинг Ўзбекистонга ташрифи шов-шувларга сабаб бўлди. Аммо унинг ҳақиқатан табиб эканига ишончли далиллар йўқ.

Ўзбекистон расмийлари ҳам одамларнинг диний эътиқодидан фойдаланиб, сохта обрў орттиришга уринаётган товламачилардан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

👉 https://kun.uz/99008179

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск проекта "С народом". Его герои - жители города Чирчика Ташкентской области - расскажут о своей встрече с Президентом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.
Президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинди.
Очиқ мулоқотда матбуот котиблари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Батафсил

Состоялся открытый диалог с пресс-секретарями министерств и ведомств.
На встрече проанализирована деятельность пресс-служб, их взаимодействие с журналистами и блогерами.
Согласован механизм прямого взаимодействия между пресс-секретарем Президента и пресс-секретарями государственных органов.
В ходе открытого диалога пресс-секретари высказали свои мнения и соображения.
Подробно

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда мени шахматчи қизлар тадбирига таклиф қилишди. Одамни уялтирадиган сабабни айтиб, узр сўрадим:шахмат ўйнашни билмайман😩

Қачондир шашка бўйича лагер чемпиони бўлиб, қоғоздан ясалган медаль олганман ва шу билан менинг оқ-қора тахтадаги ғалабам тугаган. Шахматни ақллилар ўйнайди деган комплексда бўлганим учунми ҳеч қунт қилмагандим.

Фарзандларим январдан бошлаб шахматга ихтисослашган мактабга ўтишди ва ҳар куни уйда фаол шахмат ўйнашяпти. Мен эса улар олдида илк марта иккичиман. Ўзи фарзанд олдидаги ноқулай ҳолат- унинг дарсларини тушунмаслик. Тўсатдан "муаллим" сўзи арабча қандай ёзилади, "insane" инглизчада нима дегани, мани иероглифларимни текшириб беринг, Илон Маск Марсда қураётган шаҳар неччи ёшимда битади, неччи ёшдан бошлаб уйланса бўлади каби саволларига жавобинг бўлиши учун доим китоб титкилаш керак)) Буларни боплайман.

Бу сафар ўзим ўқувчи. Қариган чоғимда ўғилларимдан шахматни ўргана бошладим. Яқин 1 йилда ҳеч бўлмаса икки ўғил ва ота триосини ютмоқчиман))
#оначилик #шахматнибиласизми?
Айни вақтда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов (@Press_Secretary_Uz) брифинг ўтказмоқда. Дастлаб, ҳафта давомида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар ҳақида пресс релизга кирмаган маълумотлар маълум қилинди.

@qurbonova_a
Брифингда маълум қилишларича,
13-14 апрель кунлари мамлакатимизга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташриф буюриши кутилмоқда.

Линде хоним Президент томонидан қабул қилиниши режалаштирилган.

@qurbonova_a
"Келаётган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти мўлжалланган."

Президент матбуот котиби- Шерзод Асадов.

@qurbonova_a
The Art of Tweeting: Crafting Engaging and Shareable Content on Twitter