Mikrofon ko‘targan ayol
4.59K subscribers
2.09K photos
913 videos
9 files
1.93K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
5 апрель куни Президентимиз Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация ҳамда 6 апрель куни Корея Республикаси парламентининг Миллий Ассамблея Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилган, унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида фикр алмашилган.

Ҳар икки мамлакатга Ўзбекистон Президентининг ташрифи режалаштирилмоқда.

@qurbonova_a
@Press_Secretary_Uz:

"...Биз Президент матбуот хизматининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида пресс-пулнинг самарали фаолиятини йўлга қўйишга киришдик. Бу гуруҳга Ўзбекистонда фаолият юритаётган қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади."

UPD: Брифингнинг тўлиқ видеоси


@qurbonova_a
Forwarded from Zafarbek Solijonov
🎥Кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Эндиликда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланади. Фармондаги ўзимга ёққанларини санайман:

🔹“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини таъсис этилади ва у 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади;
🔹олий таълим муассасаларининг кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларини қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендиясини таъсис этилади;
🔹“Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимотини ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади;
🔹кино санъати ва саноати вакилларининг муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этилади.

Яна миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга Агентлик томонидан ҳар йили 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилиши режаланган. Яхши хабарлар жуда кўп.

Батафсил

Каналга уланинг:👇
@Zafarbek_Solijonov
Рамазон муборак, азизлар!

"Рамазон ойининг аввали- раҳмат, ўртаси- мағфират, охири- дўзах азобидан озод бўлишдир."

Муборак ой олдидан хонадонингизга тинчлик, осойишталик, аҳиллик, фаровонлик тилайман. Тутадиган рўзаларимизни Аллоҳ қабул қилсин.

Taqvim: @namoz_vaqti
Forwarded from davletovuz
Худди шундай, ўзбекистонликлар ҳам худди канадаликлар каби хусусий боғча, хусусий мактаб ва хусусий поликлиникалар учун тўлаётган маблағларини солиққа тортиладиган даромадларидан чиқариб ташлашни талаб қилишга ҳақли бўлиши керак. https://teleg.eu/the_bankiroff/2361
Айни вақтда Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.
Шавкат Мирзиёев:
-Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти. Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10-20 марталаб илгарилаб кетган. Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти.

Президент ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича суст ишланаётганини танқид қилди.

“1+1” дастури доирасида 100 минг нафар ёшларни ўқитиб, кейин уларга имтиёзли кредит ажратиш топшириғи берилган, бироқ 3 ойда фақат 21 минг ёш ўқитилган.

Йиғилиш давомида айрим раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берилди.

Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади, деди давлат раҳбари.

@qurbonova_a
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун бир неча янгилик жорий қилинмоқда:

-агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади.

-“ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади.

-Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади.

-“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.

-ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди.

-ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади.

-ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади.

-“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратади.

-“ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

-“ёшлар дафтари”га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади.

-1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

-ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

@qurbonova_a
Президент ёшларнинг тадбиркорликка қизиқишлари катта бўлгани билан, улар керакли кўникмаларга эга эмаслигини, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, бизнесдаги “рисклар”га ўргатиш зарурлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев ака-ука тадбиркорлар Ҳасан-Ҳусан Мамасаидовлар томонидан йўлга қўйилган ёшларни тадбиркорликка бепул ўқитиш ташаббуси (“Mfaktor” лойиҳаси)ни қўллаб-қувватлади. 480 минг ёшларни онлайн платформада ўқитаётганини таъкидлаб ўтди.

@qurbonova_a
Жорий йилда қўшимча 20 минггача ўрта тиббиёт (терапия, педиатрия, патронаж ва акушер ҳамширалар) ва ижтимоий ходимлар штатини ташкил этилади.

Президент “тиббий бригадалар” га 7 минг ўрта тиббиёт ходимлари кераклигини айтиб ўтди:
-Қани тиббиёт коллежини битирган ёшлар? Шунча йиллар давомида тиббиёт коллежларининг мармардан қурилишига пул бериш ўрнига ёнига поликлиника қурганимизда, сифатли ўқитганимизда, ёшларга иш топиб берганимизда бугун ҳолат бошқача бўларди. Ўрта тиббиёт бўғинида 20 минг қўшимча штат очилиши минглаб ёшларга иш ўрни бўлади.

@qurbonova_a
⚡️⚡️⚡️Талабалар ётоқхоналарини қуриш учун 4.4 триллион сўм маблағ ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса 1 майдан бошлаб давлат томонидан қоплаб берилади.

Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

“Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга *1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Президент ташаббуси билан 4.4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.

@qurbonova_a
⚡️Фарғона университети (Мақсудов), Самарқанд қурилиш (Аҳмедов), Қўқон педагогика (Отажонов) институтлари ректорлари ва Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори (Олимов) ёшлар билан ишлашда сусткашлик қилгани учун лавозимидан озод қилинди. Бошқа олий таълим муассасалари ректорлари қатъий огоҳлантирилди.
Президент топшириғи билан Маданият вазирлиги “Туркистон” санъат саройига кўчади. Вазирлик учун зарур шароитлар яратилади.

@qurbonova_a
Forwarded from Xushnudbek.uz
Тузатиш: талабаларнинг ижара пули тўловининг ярмини давлат томонидан қоплаб бериш 1 майдан бошланади (сентябрдан эмас).

«Ишметов (молия вазири) ушбу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратсин. Буям катта пул, лекин мен бунга розиман. Қишлоқдан келган фарзандларимиз давлат ғамхўрлигини ҳис қилиши керак.

Тошқулов (олий таълим вазири), Ишметов (молия вазири), ректор ва вилоят молия бошлиқлари икки ҳафта муддатда ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошласин», – деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @xushnudbek 👈
"Салом, ёшлар! " лойиҳасидан навбатдаги видеоблог:

Экология назоратини кучайтириш учун қоидабузарлар (дарахт кесган, чиқинди ташлаган ва ҳк) ни фош қилган жисмоний шахсларга жариманинг 15 % и ажратилиши кутиляпти.

Одамлар бу янгиликни қандай кутиб оларкин? Фойда бўлармикин?

https://teleg.eu/salom_yoshlar1/23
Оддий воқеа-ку, аммо ўзимга таъсир қилди.

Эрталаб хизмат сафарига А машинада йўлга чиқишимни айтишди.

Тушликка яқин эса Б машинада ўз ҳамкасбларим билан кетишга қарор қилдим. Юкларимни жойладим.

Аммо А машинада мени кутишаётганини айтишди ва ўша машинада кетишга тўғри келди. Юкларим иккинчи машинада қолди, ўзим бошқа ҳамроҳларим билан биринчи машинада йўлга чиқдим.

Манзилга етишимизга 98 км қолганда машинамиз тўхтаб қолди. Қизиб кетди шекилли. Шофер қўнғироқни бошлади.

Буёғи ифторга ҳам оз қолган. Ҳар эҳтимолга қарши сув, нон олиб турақолайлик, деб йўл устидаги кафе томон кетдик.

Сув олиб, қўл ювиб қайтаётгандим, боя юкларим қолган, мен чиқмаган Б машина ҳам бизнинг тўхтаб қолган А машинани кўриб, етиб келиб тўхтабди. Рўзадорлигим учун кўзимга кўриняптими, дебман)))

5 дақиқа ҳам кутмадик. Қизлар иккинчи машинага жойлашдик. "Титаникда ҳам биринчи аёллар қайиқларга ўтказилган", деб ҳазил-хузил билан йўлда давом этдик. Бузилган катта машина ҳам 5-6 йўловчиси билан бор кучи билан довондан ўтиб олди. Унинг ортидан бурқсиб чиқаётган тутунни кўриб "ана тутаб кетади, мана тутаб кетади" деб манзилга етиб келганимизни билмай қолдик.

Аллоҳ- чевар. Ифторга вақтидан аввалроқ етиб келдик. Ўз вақтида оғиз очиш насиб қилди. Энг қизиғи, пешонамда шу Б машинада келиш барибир ёзилган экан.

Хулоса қилдим. Баъзан бирор ишни тезлаштиришга, ўзгартиришга, тўғрилашга, бирор нарсадан воз кечишга ёки бирор нарсага эришишга минг уринмай, уддалай олмайман. Аллоҳнинг режаси меникидан яхшироқ бўлади. Фақат буни бироз кейинроқ биламан.

Баъзан эса кечроқ.

Хато-гуноҳларимизни Ўзи кечирсин.
Forwarded from Yuksalish — LIVE
📹 Олмалиқ шаҳрида солиқчиларнинг ёйма савдо қилувчи аёлларга қўполлик қилгани акс этган видео юзасидан Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев муносабат билдирди.
"Солиқ органлари "кучишлатар" идора эмас..." дейди Кудбиев.

Yuksalish_live
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти фаоллари, соҳалар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказмоқда.

Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида барчани Рамазон ойи билан табриклади.

- Самарқанд халқига Рамазони шариф муборак бўлсин. Президент нега айнан Самарқандга келди дерсиз. Биз шу улуғ айём кунларида Самарқанд учун режалар тузамиз. Бу ерда улуғ бобомиз Имом ал Бухорий хотираси бор. 600минг ҳадисни пиёда юриб тўплаган. Унинг меросини бутун мусулмон дунёсига тараннум этсак арзийди. Бобомизга муносиб мақбаралар, масжидлар қуришни бошлаганмиз. Бу ерга келган мўмин-мусулмонларга шароит яратсак, улар ҳам буюк тарихли давлат эканимизга, шу тарихни элга, айниқса ёшларга етказишни истаётганимизга гувоҳ бўлади. Ўзимизга ҳам бу ишларимиз инсоф, диёнат, шукроналик ҳиссиётларини беради.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар раҳбарлари бир ёқадан бош чиқариб, халққа чин дилдан хизмат қилиш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини айтди:

- Авваллари вилоятда раҳбар бўлиб ишлаш жуда оғир эди. Битта Пахтачи туманига бораман, десанг, 10 литр бензин берарди. Ойликчи? Битта тугул, яримта галстукка етмасди.

Ҳозир вилоят, туман, шаҳар раҳбарлари, давлат хизматчилари учун машинаси, ойлиги, уйига қадар шароитини қилиб беряпмиз. Авваллари дейлик прокурорни ротация қилса, унинг на яшайдиган уйи, на шароити бўларди. Биз бу ишларни пулимиз кўпайиб кетгани учун эмас, ўша пайтларда армон бўлгани учун, раҳбарлар ҳозир халққа яхши хизмат қилиши учун қиляпмиз.

Самарқандда 223 минг киши чет элда юрибди, 174 минг киши ишсиз. Агар ҳар бир туман раҳбарларининг виждони бўлса, келиб айтиши керак. Шуларнинг ҳаётини яхшилаш учун ойлигимнинг ярмини ўтказаман деб. Буни айтмасангиз ҳам (мутасаддиларга қарата), ҳеч бўлмаса қаерда юрибди у фуқаро, ҳолати, оиласи қай аҳволда ўрганмайсизлар, ҳеч бўлмаса қўнғироқ қилиб қўймайсизлар.

@qurbonova_a
Маҳаллабай ишлаш тизими бўйича янги таклиф илгари сурилди.

Унга кўра, янги тизимда туман, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари структурасида Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилади. Марказ ҳар учта маҳаллага биттадан инспектор бириктиради.

Инспекторлар маҳалла раисининг тадбиркорлик ва томорқа бўйича ўринбосари билан ёнма-ён туриб, кечаю-кундуз ишлайди. Улар энди бюджетдан ойлик олиб, маҳаллада иш жойи ташкил этиш билан доимий равишда шуғулланади. Бу “Самарқанд тажрибаси” бўлади.
The Psychology of TikTok Duets: Analyzing Collaborative Content